Қодиров: «АҚШнинг ҳарбий ақлсизлигини тўхтатиш керак»

Қодиров: «АҚШнинг ҳарбий ақлсизлигини тўхтатиш керак»

АҚШнинг бутун Яқин Шарқни урушга тортиш нияти борлиги ҳеч қандай исботга муҳтож эмас.

Yenicag.Ru нинг хабар беришича, бу ҳақида Чеченистон раҳбари Рамазон Қодиров Telegram саҳифасида маълум қилган.
«АҚШ бутун Яқин Шарқни уруш уммонига ғарқ қилмоқчи экани энди ҳеч исбот талаб қилмайди. АҚШ учун Россия атрофида доим олов ёниб туриши керак,токи ҳаммаси оташда ёнсин, одамлар бир-бирларини ўлдирсинлар. Мамлакатимиз атрофида ва бошқа давлатларда содир бўлаётган барча ишлар АҚШ ташаббуси билан уюштирилган. Сўнгги бир неча йилнинг ўзида АҚШ ўзининг зулм панжаларини уч фронтга уришга улгурди: Сурия мухолифатини қўллади, Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олди, энди бўлса Эронда фуқаролик уруши оловини ёқмоқчи. Яна унинг Украина, Грузия, Ироқ, Ливиядаги бузғунчи геосиёсатини ҳам эътибордан қочирмаслик керак», – таъкидлади Қодиров.
Қодировнинг сўзларига кўра, Америка энди мақсадларини яширмаяпти, очиқ, сурбетларча ҳаракат қиляпти, ўз «демократия»сини қон ва олов билан киритишга уриняпти.
«АҚШ нефтга бой мусулмон давлатларига ўз қоидаларини босим билан ўтказяпти, унинг миллионлар умри эвазига табиий бойликларга эгалик қилиш нияти барчага аён. Қўшма Штатлар ҳукумати дин баҳона давлат тузуми ва дунё тутумини дискредитация қилмоқда», – деб ёзади Чеченистон раҳбари.
«АҚШнинг ҳарбий жиннилигини тўхтатиш керак. Бизнинг европалик ҳамкорларимиз Россия адолат, ер юзида ҳаётни сақлаб қолиш позициясидан туриб сиёсат олиб бораётганини англашлари лозим. Европа қўрқоқлик қилмай, мунофиқликка қарши якдиллик билан курашиши керак, акс ҳолда янада кўп мамлакатлар тартибсизлик домига тортилади, жумладан Европа мамлакатлари ҳам. Ҳукмронлик ва кучни қўлида жамлаган биргина марказ ўз очофатлигидан келиб чиқиб қарор қабул қилиши демократия эмас», – таъкидлади Қодиров.

back to top