Холокостни черков ва Ғарб дунёси уюштирган эди, унинг бадалини мусулмонлар тўлашмоқда

Холокостни черков ва Ғарб дунёси уюштирган эди, унинг бадалини мусулмонлар тўлашмоқда

Исроил фаластинликларнинг ерларини истило қилиб, қадам-бақадам дунёни бу истилони тан олишга мажбур қилмоқда.

Сиёсатшунос Зардушт Ализода Yenicag.Ru га шу мазмунда фикр айтди.
«Исроил фаластинликларнинг ерларини истило қилиб, қадам-бақадам дунёни бу истилони тан олишга мажбур қилмоқда. Исроил БМТ томонидан ўзига ажратиб берилган чегаралардан аллақачон чиқиб кетгани, араблар чекиниб, 1967 йилги чегараларни иложсиз тан ола бошлаганларини ҳамма кўриб турибди. Исроил, шунингдек, Ғолан тепаликлари ва бутун Қуддуснинг истилосини ҳам тан олишларини истайди ва бунинг учун унда ресурслар етарли – бу яҳудий-насроний якдиллигидир», – таъкидлади сиёсатшунос.
Экспертнинг айтишича, ўз вақтида Коен Пауер АҚШ яҳудий-насроний якдиллигига таяниши факт эканини айтганди.
«Тўғри, кейин у бу баёнотидан воз кечди, АҚШ барча динлар учун очиқлигини айтди, аммо энди бу аҳамиятсиз эди. Ғарб дунёси холокост учун яҳудийлар олдида катта айбли. Холокостни араблар эмас, насроний Европа ва католик черкови амалга оширган. Ҳозир улар айбларини ювиш учун мусулмонларнинг ерларини истило қилаётган Исроил давлатини қўлламоқдалар. Энди гап бу истилони тан олишда Ғарб давлатлари нақадар уятсиз бўла олишида. Трамп АҚШ ўз зиммасига бу юзсизликни олишга тайёрлигини айтди, аммо уларнинг сўзларига кўра, бу Американинг тинчлик жараёнларидан чиқиб кетишини англатмас эмиш. Бу бир одамнинг аёлни зўрлаб қўйиб судда «бу аёлни мен зўрлаганимни англатмайди» дейиши билан тенгдир. Исроил элитаси ҳозир бу ғалабадан жуда хурсанд, чунки улар АҚШ бошқа давлатларга ҳам бу масалада босим ўтказишини ва уларни ҳам юзсизликка мажбур қилишини биладилар», – қўшимча қилди Ализода.
Бунга жавобан мусулмон дунёси қандай йўл тутиши ҳақида гапира туриб эксперт: «Улар нима қила олишлари мумкин?» деган саволни қўяди.
«Келинг, мусулмон дунёси географиясига боқамиз. Бир-бирини итдек ғажиётган, АҚШ ва Ғарбнинг хайрихоҳлиги учун ўзлари ҳам рақобатлашаётган эллик етти давлат ҳеч қандай саноат-технология кучига эга эмас, уларда на ватанпарварлик ҳисси ва на ирода бор. Мусулмон давлатлари раҳбарлари барча пуллари ва жамғармаларини Ғарбда ушлашади. У ерда уларнинг қасрлари, хотинлари, яхталари ва бошқа бойликлари бор. Улар ўз давлатларини талон-тарож этиб, яна ўзларини мусулмон қилиб кўрсатадилар. Аслида улар мусулмон эмаслар», – деди у.
Таҳлилчининг сўзларига кўра, Фақат Эрон ва Туркия бундан мустасно, аммо уларнинг ресурслари чекланган.
«Эрон Сурияда ўтирибди, аммо у Исроилга қарши нима қила олиши мумкин? Исроил – ядро қуролига эга салтанат, унинг жуда кучли армияси, разведкаси бор, у АҚШнинг Яқин Шарқдаги сувга чўкмас кемаси кабидир. АҚШ Курдистон тимсолида ҳудудда яна бир таянчга эга бўлмоқчи. Бугунги кунда мусулмон дунёси Исроилнинг Қуддусни сурбетларча истило қилишига жавоб қайтара олмайди, БМТ Қуддус уч диннинг беланчаги бўлиши кераклиги ҳақида қарор чиқарган бўлса ҳам. Қандай беланчак? Бу куч билан қонун ва қонунни синдириш ўртасидаги курашдир», – деб фикрини якунлади у.

back to top