Чеченистонда ҳарбийлар учун биринчи масжид очилади

Чеченистонда ҳарбийлар учун биринчи масжид очилади

Чеченистонда Жанубий ҳарбий округ ўқчи дивизияси учун масжид қурилиши ниҳоясига етмоқда. РИА Новостининг хабар беришича, яқин кунларда унинг очилиш маросими бўлиб ўтади.

«Дивизия ҳудудида насроний эҳроми ёнида мусулмон масжиди қурилиши ниҳояланмоқда», – дейилади Жанубий ҳарбий округ матбуот хизмати чиқарган пресс-релизда.
Таъкидлаш жоиз, 50 кишилик масжид қурилиши ва 1937 йилда вайрон қилинган насроний эҳромини қайта тиклаш Чеченистон раҳбари Рамазон Қодировнинг буйруғи билан бошланган эди. Қурилиш ва таъмирлаш ишлари Аҳмад ҳожи Қодиров номидаги жамғарма томонидан молиялаштирилди.

back to top