Исроилликларнинг фаластинликларга ҳужумлари жазосиз қоляпти
Исроил ўз фуқароларининг фаластинликларга қарши жиноятларига панжа орасидан қарамоқда.
Исроилдаги «Еш Дин» инсон ҳуқуқлари ҳимояси ташкилоти докладида айтилишича, Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғидаги истило қилинган ерларда яшаётган фаластинликларнинг уй-жойлари ва бошқа хусусий мулкларига бостириб кирган ҳамда талон-тарож қилган исроилликлар муносиб жазо олмаганлар.
Исроил ҳукумати фаластинликларга қарши жиноятлар қилган исроилликларнинг ишларига панжа орасидан қарамоқда, дейилади докладда.
2005 йилдан бери исроилликлар томонидан фаластинликларга нисбатан 1200 та қонунбузарлик содир этилган бўлса-да, фақат 3 исроилликка айблов эълон қилинди, холос. 8,1 фоиз ишлар эса айблов хулосаси эълон қилингач, ёпилган.
Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғини истило этган Исроил фаластин халқини ҳам ҳимоя қилиши керак, аммо Исроил ҳукумати фаластинлик тинч аҳолига ҳужумларнинг олдини олиш учун зарур чораларни кўрмаяпти, дейилади ҳужжатда.
Фаластинлик маҳбуслар жамиятининг бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда тайёрлаган докладида айтилишича, Исроил қамоқхоналарида етти минг атрофида фаластинлик маҳбус бор, улардан 57 таси аёллар ва 300 нафари болалардир. Ушбу болаларнинг 481 нафари Шарқий Қуддус қамоқхоналарида жазони ўтамоқда.



