Статистика: Германия аҳолиси фақат муҳожирлар ҳисобига ортмоқда

Германия федерал статистика бошқармаси маълумотларига кўра, мамлакат аҳолиси сони сўнгги йилларда фақат муҳожирлар ва қочқинлар ҳисобига ортмоқда. Агар улар ҳисобга олинмаса, туб немис аҳоли сони йилдан йилга камайиб кетяпти.

2016 йил Германияда туғилиш ва ўлим орасидаги фарқ 118 000 кишига етган, яъни туб аҳоли сони шунчага камайган. Бу йўқотиш мамлакатга 498 000 нафар муҳожирлар ва қочқинлар кириб келиши ҳисобига тўлдирилган. Натижада аҳоли сони 346 000 га ортган.
2015 йилда мамлакатда хориждан келган фуқаролар улуши 10,5 фоиздан 11,2 фоизга ортган, кейинги йилларда бу ортиш давом этмоқда.
2017 йилда немис фуқаролари орасида ўлим сони туғилишдан 190 000 тага кўп бўлди, аммо мамлакатга яна 450 000 муҳожир кириб келди ва бу йўқотишнинг ўрнини тўлдирди.

back to top