Россия интеллектуал ўйинларида Исломга оид саволлар сони ошмоқда

Россия интеллектуал ўйинларида Исломга оид саволлар сони ошмоқда

“Мухаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам уч ёшликларида жиддий жаррроҳлик амалиётини бошдан ўтказганлар. У қандай амалиёт эди?”, “Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳунинг ҳузурига дўсти келганда Амирул мўминин бир шамни ўчириб бошқасини ёқишига нима сабаб бўлган?”, “Нимага машҳур боксчи Мухаммад Алининг Холливуддаги юлдузи ерга эмас деворга ўрнатилган?” каби саволлар “Ким миллионер бўлишни хоҳлайди?”, “Ким? Қаерда? Қачон?”, “Зийраклар ва зукколар” сингари кўрсатувлари қатнашчиларини довдиратиб қўймоқда.

Ақл-заковат ва фаҳм-фаросати билан донг чиқарган кўплаб закийлар мазкур саволларга тўғри жавоб беролмаётгани туфайли ўйин ташкилотчилари томонидан қўйилган соврин ва мукофотларни қўлдан бой беришмоқда. Биз мусулмонлар учун бу ҳолатнинг қувонарли жиҳати шундаки, ушбу интеллектуал кўрсатувларининг қатнашчилари ва томошабинларини Исломга бўлган қизиқишлари янада ортиб улар муқаддас динимизни ўрганишга бел боғлашмоқда. Бу эса, яна бир бор, Ислом улкан илм манбаи, маърифат машъали ва эргашиш учун намуна эканлигидан далолат бермоқда.

back to top