ИҲТ Теҳрондан норози

ИҲТ Теҳрондан норози

Ислом ҳамкорлик ташкилотига (ИҲТ) аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг фавқулодда йиғилиши Жиддада бўлиб ўтди.

Йиғилиш Саудия Арабистонидаги аҳоли яшаш пунктларига Ямандан ракеталар отилиши муносабати билан тезкор тарзда чақирилди. Мажлис якунига кўра қўшма баёнот қабул қилинди. Баёнотда Эронга хайрихоҳ “Ансаруллоҳ” (ҳусийлар) ҳаракати томонидан ракета отилиши кўпайгани борасида хавотирлар баён қилинади.
Ҳужжатда, шунингдек, Эронда ишлаб чиқарилган баллистик ракетанинг 19 декабр куни Ар-Риёдга учирилгани ҳам қораланади. Баёнот муаллифлари Теҳронни халқаро ҳуқуқларни бузишда айбламоқдалар.
Ҳужжатда айтилишича, ҳусийларнинг Эрон томонидан қўллаб-қувватланиши БМТ хавфсизлик кенгаши резолюциялари ва ИҲТ қарорларини очиқчасига бузишдир.
Баёнот муаллифлари Эронни ҳудуддаги террорчилик ташкилотларини молиявий қўллаш ва уларга қурол етказиб беришни бас қилишга чақирди.

back to top