ЕИ Фаластин-Исроил муаммоси бўйича ҳаракатларни кучайтиради

ЕИ Фаластин-Исроил муаммоси бўйича ҳаракатларни кучайтиради

Европа иттифоқи Фаластин-Исроил муаммосини бартараф этиш учун барча чораларни кўради, деди Иттифоқнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик масалалари бўйича Олий комиссари Федерика Могерини ЕИ ташқи ишлар вазирлари билан учрашувдан олдин журналистларга берган интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, Ливия ва Фаластиндаги аҳвол учрашувнинг асосий мавзуси бўлади.
ЕИ Олий комиссарининг айтишича, араб дунёси ва БМТ Фаластин-Исроил муаммосининг «икки халқ учун икки давлат» принципи асосида ҳал этилишини қўллаб-қувватлайди.
ЕИ зиддиятни бартараф этиш учун Иордания билан яқин алоқаларни ривожлантиради.
Унинг сўзларига кўра, Брюсселда Фаластинга ёрдамни мувофиқлаштирувчи Махсус алоқа қўмитасининг (AHLC) навбатдан ташқари мажлиси бўлиб ўтади.

back to top