Саудия Арабистони бошлиқ халқаро бирлашма Яманга ёрдам беради

Саудия Арабистони бошлиқ халқаро бирлашма Яманга ёрдам беради

"Саудия Арабистони раҳбарлигидаги Яман бўйича халқаро бирлашма, бу мамлакатдаги гуманитар инқирозни тугатишга ёрдам бериш ниятида" - деди Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр ИҲТ мамлакатлари ташқи ишлар вазирларининг Жиддада бўлиб ўтган мажлисида.

Унинг сўзларига кўра, коалиция Яман аҳолисига йирик миқдорда инсонпарварлик ёрдамларини етказиб бериш учун маблағ ажратади. «Пуллар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ жамғармаларининг ҳисоб рақамларига ўтказиб берилади», – таъкидлади Ал-Жубайр.
Вазир, шунингдек, Яманда янги назорат-ўтказиш пунктлари, портлар ва аэропортлар очилишини айтди ҳамда улар мамлакатга инсонпарварлик ёрдамларини етказиб беришини осонлаштириши, савдо алоқалари ривожланишига йўл очишини таъкидлади. Хусусан, Қизил денгиз ва Форс кўрфазининг қатор портлари билан денгиз орқали алоқа алмашинувининг кучайиши ҳақида сўз борди.
Ал-Жубайрнинг айтишича, инқироз бошлангандан бери Риёз Яманга 10,2 миллиард доллар миқдорида ёрдам кўрсатган.

back to top