Солиҳ Муслим: Америкаликлар бизни сотишди
Yenicag.Ru нинг хабар беришича, Туркия электрон разведкаси Африндаги террорчи бўлинмалар бошлиқларининг PYD-YPG раҳбари Солиҳ Муслим билан музокараларини эшитишга муваффақ бўлган. Солиҳ Муслимнинг айни пайтда Манбиждалиги тахмин қилинмоқда.
«Зайтун новдаси» амалиётининг қўмондонлик штабидаги манба маълум қилишча, амалиёт бошлангандан бери террорчилар орасида катта ваҳима кузатилмоқда. Уларнинг юқори мансабли раҳбарлари ўз оилаларини Африндан кўчиришни бошлаганлар.
PYD-YPG етакчиси Солиҳ Муслим билан музокаралар чоғи Африндаги террорчилик бўлинмалари бошлиқлари ундан ёрдам сўрайдилар ва америкаликлар билан боғланиб, амалиётнинг тўхтатилишига эришишини талаб қиладилар.
Манбанинг маълум қилишича, Солиҳ Муслим террорчиларга Афринни тарк этмасликни буюрган ва Америка уларни сотганини, энди унга ишониб бўлмаслигини айтган.



