Иордания қироли: Шарқий Қуддус – Фаластин пойтахти

Иордания қироли: Шарқий Қуддус – Фаластин пойтахти

Шарқий Қуддус бўлажак Фаластин давлатининг пойтахти бўлиши керак.

АҚШ вице-президенти Майк Пенс билан учрашув пайти Иордания қироли Абдулла шундай деди. Қирол Қўшма Штатларнинг Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олишидан хавотирини билдирди ва Фаластин-Исроил зиддияти фақат «икки халқ учун икки давлат» принципи асосидагина ечим топиши мумкинлигини таъкидлади.
«Биз Қуддус худди яҳудийлар каби мусулмонлар ва насронийлар учун ҳам мисоли калит эканини биламиз. Бу ҳудуддаги тинчлик калитидир, мусулмонлар у орқали мутаассибликнинг асосий сабаблари билан курашиш имконига эга бўладилар», – деди Иордания қироли.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ вице-президенти Майк Пенс Яқин Шарқ бўйича хизмат сафарини бошлаган. Унинг сафар дастуридан Миср ва Исроил ҳам ўрин олган.

back to top