Ироқ парламенти умумий сайловлар санасини эълон қилди
Ироқ парламенти мамлакатда 12 май куни умумий сайловлар ўтказилиши ҳақидаги қарорни кўпчилик овоз билан маъқуллади.
Манбаларнинг маълум қилишича, Ироқ парламенти, шунингдек, сайловолди кампанияси вақтида мамлакатдаги барча норасмий қуролли гуруҳларни қуролсизлантириш ҳақида ҳам қарор чиқарди. Бу қарорнинг ижроси масъулияти Ироқ парламенти зиммасига юклатилди.
Куни кеча Ироқ олий федерал суди сайловлар санаси ўзгариши эҳтимолини рад этган эди.
Аввалроқ Ироқ ҳукумати умумий сайловларни 2018 йилнинг 12 майи куни ўтказилиши ҳақида қарор қабул қилган эди.



