Яман: Саудия Арабистони мамлакатни таназзулдан қутқариб қолди
Яман ҳукумати мамлакат иқтисодиётини сақлаб қолгани учун Саудия Арабистонига миннатдорчилик билдирди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистони қирол Салмон ибн Абдулазизнинг буйруғига кўра Яман марказий банкига 2 миллиард доллар миқдорида депозит киритган.
Яман бош вазири Аҳмад ибн Доғир Яманнинг молиявий аҳволи жуда оғирлигини айтди: нефт ва газ қазиб олиш тўхтатилган, уч миллиард долларлик олтин захираси эса ҳусийлар томонидан талон-тарож этилган.
Эслатиб ўтамиз, ҳусийлар Санадаги марказий банк устидан назоратни сақлаб турибди.



