GM Uzbekistan мусулмон ва араб мамлакатларига экспорт бошлади

GM Uzbekistan мусулмон ва араб мамлакатларига экспорт бошлади

GM Uzbekistan мусулмон ва араб мамлакатларига экспорт бошлади

GM Uzbekistan экспорт географиясини кенгайтириш ва янги бозорларга чиқиш стратегиясини амалга ошириш доирасида Chevrolet Spark автомобилларини Яқин Шарқ мамлакатлари бозорларига экспорт қилишни бошлади, деб хабар берди GM матбуот хизмати.

Компания хабарига кўра, 23 январда корхона томонидан Ливан ва Иордания давлатларига автомобилларнинг илк партияси юкланди. Жорий йил давомида ушбу давлатларга яна автомобиллар экспорт қилиниши режалаштирилмоқда.
Шунингдек, Chevrolet Spark автомобилларини Тунисга экспорт қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

back to top