БМТ хавфсизлик кенгаши Фаластин масаласини муҳокама қилади
БМТ ХК 25 январ куни Фаластиндаги аҳвол муҳокамасига бағишланган мажлис ўтказади. Бу ҳақида Фаластин Ташқи ишлар вазири ўринбосари Тайсир Жарадат «Анадолу» агентлигига маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, мажлис Фаластиннинг илтимоси билан чақирилмоқда.
«Йиғилишдан мақсад БМТ ХК аъзоларига БМТ резолюциясини бажариш борасидаги масъулиятлари ҳақида эслатиб қўйишдир», деган «Фаластин овози» радиостанциясига интервьюсида мухториятнинг БМТдаги доимий вакили Риёд Мансур.
АҚШ Қуддусни Исроил пойтахти дея тан олиб Фаластин-Исроил музокараларида воситачи мақомини йўқотди. Энди муқобил воситачиларни топиш учун шундай ташаббуслар билан чиқилмоқда.



