Цюрихда Трампга қарши норозилик намойиши бўлиб ўтди
Давосда 48-Бутунжаҳон иқтисодий форуми давом этмоқда. Бу йил форумга таклиф қилинганлар орасида АҚШ президенти Доналд Трамп ҳам бор.
Цюрихда эса 2 мингга яқин одам шаҳарнинг банклар жойлашган ишбилармонлар маркази томон юриш қилиб, АҚШ президентининг ташрифига нисбатан норозилик намойиши ўтказдилар.
«Трамп, сенга кўзимиз учиб тургани йўқ», фаоллар шундай шиорларни кўтариб олгандилар. Улар Бутунжаҳон иқтисодий форумини ҳам танқид қилдилар.
Жума куни Трампнинг ушбу форумда нутқ сўзлаши кутилмоқда.



