Саудия Арабистони коррупцияга қарши кампания ниҳоясига етганини эълон қилди

Саудия Арабистони коррупцияга қарши кампания ниҳоясига етганини эълон қилди

Саудия Арабистони ҳукумати коррупцияга қарши кенг миқёсли кампания ниҳоясига етганини маълум қилди. Ушбу тадбир доирасида бир қатор шаҳзодалар, собиқ вазирлар ва тадбиркорлар ҳибсга олинган эди.

Al Arabiya нашри маълумотларига кўра, ҳукуматга етказган зарарлари учун ўз мулклари ва активларининг маълум қисмини давлат хазинасига топшириш эвазига озодликка чиқишга ҳибсга олинганларнинг кўпчилиги рози бўлган. Рози бўлмаган 95 кишининг иши эса судга оширилган.
Аввалроқ араб ОАВлари тарқатга хабарларга кўра, ўнлаб юқори мартабали маҳбуслар учун сўнгги уч ойда қамоқхона вазифасини ўтаган Ritz-Carlton меҳмонхонаси 14 февралдан ўз фаолиятини давом эттиради.

back to top