Мусулмон ўқитувчи нуфузли мукофотга тавсия этилди

Мусулмон ўқитувчи нуфузли мукофотга тавсия этилди

Лондоннинг Нюэм туманидаги мактаб директори Исмоил Мухсин TES Further Education номли нуфузли педагогик танловнинг финал босқичига чиқди.

У раҳбарлик қилаётган мактабнинг 95% битирувчилари Британиянинг 24 та таниқли университетлари талабалари бўлдилар.
Исмоил бундан саккиз йил аввал халқаро ҳуқуқшунослик ширкатидаги ишини ташлаб ўқитувчиликни бошлаган эди.
У ҳамкасблари қаршисида ҳурмат қозонишни ўзи учун катта шараф деб билишини, шунинг учун TES FE танловида ғолиб бўлмоқчи эканини айтган. У мактабга мартаба учун келмаганини, Лондондаги энг кўпмиллатли туман ёшларининг ички салоҳиятини рўёбга чиқаришни истаганини алоҳида таъкидлади.
Бу йил мактаб 20 нафар битирувчиларини Оксфорд ва Кембрижга юборишни режалаштиряпти.
«Ёшлар юқори талаблар асосида рақобатлашишига тайёр. Биз ўқитувчиларимизнинг машаққатли меҳнати ва профессионализми туфайли бу муваффақиятларга эришдик», дейди Мухсин.
«Балки, Нюэм қашшоқ тумандир, аммо мақсадларимиз улкан. Ўқувчиларимнинг шаҳди баланд, биз шунчаки уларга ўз мақсадларига етишлари учун қурол ва имкон беряпмиз, холос», қўшимча қилди у.
Мукофотни топшириш тантаналари 23 феврал куни бўлиб ўтади.

back to top