Оёқ-қўлсиз мусулмон халқаро кўргазмада фотосуратларини намойиш этди
Истанбулда Z PhotoFes номли халқаро фотокўргазма ўз ниҳоясига етди, унинг доирасида 17 мамлакатдан келган 56 фотосуратчи иштирок этди.
Индонезиядан келган мусулмон Аҳмад Зулқарнайннинг ишлари кўргазмага келганларнинг алоҳида эътиборини тортди. У оёқ-қўлсиз туғилган. Фотосуратчи 5 йил давомида бутун Индонезия бўйлаб сафар қилди ва табиат манзараларини суратга олди. Ҳатто 2000 метр баландликдаги тоғнинг устига ҳам чиқди.
Айни пайтда Аҳмад Зулқарнайн тўйларни суратга олади, топиш-тутиши ёмон эмас, деб ёзади Islam.ru. Бўш вақтида эса турли ижтимоий мавзуларда фотосуратлар ишлайди. Қўл ва оёқсиз қандай қилиб суратга олишини сўраганларида, мустақил равишда фотоаппарат объективини алмаштириб, тугмачасини босиб кўрсата олишини айтади.



