БАА автомобиллардан воз кечади

БАА автомобиллардан воз кечади

БАА автомобиллардан воз кечади

Дубайда бошқа амирликларнинг ҳам иштироки билан «Автомобилсиз бир кун» экологик акцияси ўтказилади.
Дубай муниципалитети бош директори Ҳусайн Насар Лута тадбир 4 феврал куни турли давлат ва нодавлат ташкилотларининг ҳамда хусусий ширкатларнинг кўмаги билан ўтказилишини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ишлари фақат Дубай амирлиги билан чекланиб қолмайди.
2017 йил ўтказилган шундай тадбирда 60 минг автомобил иштирок этган, яъни ўша куни ҳаракатланмаган эди. Бу йил иштирокчилар сони янада ортиши кутилмоқда.

back to top