Англиялик телба террорчи барча мусулмонларни ўлдирмоқчи бўлди

Англиялик телба террорчи барча мусулмонларни ўлдирмоқчи бўлди

Англиялик телба террорчи барча мусулмонларни ўлдирмоқчи бўлди

Лондоннинг Финсбери-Паркидаги масжидда ибодат қилаётганлар устига атайдан автомобилини ҳайдаган кимса устидан суд жараёни бошланди ва жиноятчининг шахси ҳамда уни бу ишга ундаган сабаблар ойдинлашиб бормоқда. Эслатиб ўтамиз, ушбу аксилисломий жиноят натижасида 1 киши ҳалок бўлган, 8 киши эса жароҳатланган эди.

Аниқланишича, терактни ташкил этган ва амалга оширган 48 яшар Даррен Осборн Исломга ва мусулмонларга нисбатан қаттиқ нафрат туяди, бу нафрат БиБиСининг «Драма» номли фильмидан сўнг пайдо бўлган.
Шундан сўнг Осборн зўр бериб аксилислом манбаларини ўқишга тушган ва тез орада мусулмонлар дажжолдир деган хулосага келган. Натижада, у мусулмонлардан ўч олмоқчи бўлган ва Буюк Британиядаги энг машҳур масжидлардан бирига намоз ўқилаётган пайти автомобилини ҳайдаб кирган. Осборн: «Барча мусулсонларни ўлдирмоқчи эдим», деди.

back to top