АҚШ мусулмонлари «потенциал террорчилар рўйхатлари»га киритилмоқда

АҚШ мусулмонлари «потенциал террорчилар рўйхатлари»га киритилмоқда

АҚШ мусулмонлари «потенциал террорчилар рўйхатлари»га киритилмоқда

Америка-Ислом муносабатлари Кенгаши (CAIR)нинг ҳуқуқ ҳимоячилари АҚШда мусулмонларнинг ФҚБ томонидан тузилаётган потенциал террорчилар рўйхатларига (FBI's terrorist watch list) киритилишига қарши курашмоқдалар.

Бу рўйхатга киритилган шахслар аэропортларда жуда қаттиқ текширилади, телефон суҳбатлари эшитилади, улар ҳақида шахсий маълумотлар тўпланади. Бу рўйхатга тушиб қолиш учун исталган нарса асос бўлиши мумкин. Масалан, бир марта 7 ойлик гўдакни шу рўйхатга тиркашган, ҳатто АҚШ ҳукумати ахборот хавфсизлиги тизими ходими ҳам рўйхатга киритилган эди.
CAIR ҳуқуқшуноси Натали Никиянинг айтишича, ҳозир улар бу рўйхатга қарши аризаларни қабул қилиб кўриб чиқадиган судларни излашмоқда. Яна бир муаммо шуки, рўйхатга кирганларнинг кўпчилиги ишдаги ҳамкорлари, мижозлари, иш берувчилари ва бошқаларни чўчитиб юбормаслик учун бу фактнинг ошкор бўлишини исташмайди.

back to top