Грузия мусулмонларига СССР даврида етказилган зарарлар учун товон тўланади

Грузия мусулмонларига СССР даврида етказилган зарарлар учун товон тўланади

Грузия мусулмонларига СССР даврида етказилган зарарлар учун товон тўланади

Грузия ҳукумати диний ташкилотларга СССР даврида кўрган зарарлари учун товон тўлаш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақида «Благовест-инфо» агентлиги Грузия ОАВларига  таяниб маълумот тарқатди.

Хабарда айтилишича, 2018 йил бюджетида диний ташкилотларга товон тўлаш учун маблағ ажратиш кўзда тутилган. Умумий ҳисобда бу мақсад учун 4,5 миллион лари (1,8 миллион доллар) ажратилган. Жумладан, Грузия мусулмонлари жамоати 2,2 млн лари (870 минг доллар атрофида), армани апостол насроний жамоати 600 минг лари (235 минг доллар), рим-католик жамоати – 400 минг лари (157 минг доллар), яҳудийлар жамоати – 300 минг лари (117 минг доллар) олади. Қолган 1 млн лари (391 минг доллар) кейинроқ тарқатилади.

back to top