Сурия қопқони ким учун қўйилган?

Сурия қопқони ким учун қўйилган?

Туркия русларнинг самалётини уриб туширганидан сўнг, бир хафта ичида Сурия масаласи учинчи орқа планга ўтиб қолди. Бу орада Москва ва Анқара ўртасидаги намойишкорона бир-бирини айбловчи гап-сўзлар роса авжига чиқди. Уларни кўрган, эшитганлар гўёки эртага уруш бўладими, деган фикрга ҳам борадиган бўлиб қолишди. Агар Суриядаги барча жабҳалар тўрт йил ичида шартли, мавҳум ҳисобланган бўлсада, энди асосий жабҳа Туркия чегараси бўлиб кўрина бошлади.

Уриб туширилган самалёт  Сараеводаги ўқ узилгани каби бўладими

Бугунга келиб, мажаро кўлами шуки, Россиядаги кўпчилик уруш бўлиши ҳақида гапира бошлади. Бироқ бунга ишонмайдиган скептикларнинг овозлари ҳам бор, уларнинг айтишича, бу урушқоқлик оҳангидаги риторикаларнинг ҳаммаси ички аудитория учундир, ахир АҚШ, НАТО, Европа иттифоқи ва бошқа дипломатик  механизмлар бор улар вазиятни кескинлашишига йўл қўймайди.
Худди биров ўргатиб қўйганидек, самалёт ҳалокатидан сўнг Сурия ва Башар Асад тақдири асосий масаладан тушиб, унинг ўрнига НАТО аъзоси бўлган Туркия масаласи чиқиб олди. Бироқ бу масалада ҳам Туркияни танқид қиладиганлар жуда кўп.
Яқин Шарқ масаласидаги карта ўйинидаги мураккаб юришларнинг асосий мақсади, нишони айнан Туркия экани ҳақида гапиришга асос борга ўхшаб қолди.
Россиянинг бу саҳна ўйинига жалб қилиниши ўзига яраша контрапункт вазифасини адо қилиб, шу нуқтадан бошлаб вазиятлар кескин тарзда ривожланиб кетди.
Бўлаётган воқеаларни энг оддий кўриниши қуйидагича: Европа ўз қитъасида Ялта шартномалари асосида белгиланган чегараларини бошқаттан бичиб чиқди. “Совуқ уруш” ғолиби Ғарбий Европа энди Яқин Шарқ мамлакатлари чегараларини бошқаттан бичишга киришиб кетди. Бу чегарлар ҳам иккинчи жаҳон уришидан кейин, Ялта шартномаларига кўра ташкил қилинган эди.
“Араб инқилоблари” натижаларининг ҳаммасини бекор қилинди ва қайнаб турган ҳеч қайси мамлакатда “Иҳвонул-муслимийин” ва “Сиёсий Ислом” тарафдорларининг биттасига ҳам иқтидорга келишига йўл берилмади. Аслини олганда Ғарб ғашига тегаётган Суриядаги режимни ағдариш учун бирон бир реал ҳаракат ҳам қилгани йўқ.
Ахир Сурия Исломдаги барча радикал оқимларни қўллаб-қувватлаётган эди – Хамасдан бошлаб Эрон қўллаб турган шиаларнинг Ҳизбуллоҳигача. Сурия, Ливан ва Ҳизбуллоҳ Исроил билан курашаётган куч эди. Шу аснода ҳеч ким Асадни алавий эканини, Ҳизбуллоҳни шиаларга мансублигини танқид қилмаётган эди.

Барча хизматлар унут бўлди

Сурияда давом этаётган тўрт йиллик фуқаролар уришида Ғарб ўз олдига қўйган барча мақсадларига эришиб бўлди: Сурия ўзининг ташқи сиёсатдаги линиясидан маҳрум бўлди, Ҳизбуллоҳнинг исроилликларнинг чегарасидаги барча қаршиликларига барҳам берилди. Ҳизбуллоҳ Сурия мухолифатига қарши курашга берилиб кетганидан Ғаззо, Шарқи Қуддус ва Ғарбий соҳилдаги фаластинликларга ёрдам беришини ҳам унитиб қўйди.
Ғарб Эронни ўзининг ядро дастуридан воз кечишга кўндирди, энди Эронни нефт савдоси бозорига киритиш ҳамда бошқа жазо санкцияларидан озод қилиш ҳақидаги ваъдаларига ишонтириб турибди. Агар Эрон нефти бозорга оқиб келишни бошласа Эрон ва Россиянинг кутилмаган иттифоқига катта зарба бўлади.
АҚШ буни стратегия деб атайди. Ҳозирча бу ўйинда америкаликлар ҳаммани лаққа туширишга мувофиқ бўлиб турибди, бошқа ўйинчиларга эса бунинг яхши тарафи уни тактика эканига ишонишидир, ёмон тарафи эса фақат муносиб жавоб қайтариш имконияти деб ишонишидир.
Америкаликлар мухолифатга тўрт йилдан бери қўллаб-қувватлаши ҳақида умидини бериб келди, бироқ исёнчилар ғолиб бўлиши учун реал ёрдам бергани йўқ. Яъни, ҳали мусулмонлар бир-бирини керакли даражагача қириб битгани йўқ.
Америкаликлар мана икки йилдан бери ана-мана, деб турганидек, ҳал қилувчи ҳаракатни бошлаб юбориш иллюзиясига ҳаммани ишонтириб келди. 2013 йилда Дамашқда бўлган кимёвий қурол ҳужуми воқеасини ҳам баҳона қилиб бир йўл билан Сурия муаммосини ҳал қилишга ҳаракат қилгани ҳам йўқ.
Афтидан улар, дунё миршаблиги вазифасига ўрганиб, Афғонистон ва Ироқ заминида яратилган салбий қиёфасини меъёрига етказган ва энди Сурияга таҳдид солмоқда, ишни бошқалар қўли ила битирмоқда, аслида эса Туркияни нишонга олган.
Туркия буни тушунганми, шуни биладими? Албатта, куздан бери жуда кўп турклар: “Биз ҳимояланмоқдамиз”, деб айтаётган эди. Бироқ Туркиядан ташқаридагиларнинг аксари, бунчаликка боради деб ўйламаган бўлса керак.
2012 йили АҚШ Россиянинг ошкора қилинмаган таклифини рад қилишди, агар фин президенти Ахтисаарининг айтганлари рост бўлса, гап Башар билан муаммони бартараф этилиши ҳақида кетмоқда, яъни таклиф Асаднинг кетиши, уришнинг тугатилиши ва унга шахсий кафолат берилиши ҳақида эди.
2013 йили куз ойида АҚШ катта иштиёқ билан Россияга кимёвий қуролларни йўқ қилишда воситачи бўлиш таклифи билан чиқишди. Шу тарзда Россия ўз қўллари билан катта хурсандчилик билан ўз қарамоғида бўлган Асаднинг кимёвий қуролларини йўқ қилиб берди. Дамашқдагиларнинг кўпига бу нарса ўшанда ёқмаган эди.

Энди олдинги Сурия йўқ

Кимёвий қуролсиз, Фаластин ҳаракатларининг штаб-квартираларисиз ҳозирги Суриядан ҳеч ким қўрқмайди. Вайрон қилинган мамлакатнинг учдан бирини “сиёсий Ислом”га том маънода қарши бўлган дунёвий режим назорат қилмоқда.
Режимнинг дунёвий эканлиги, ва шунингдек, фуқаролик урушнинг тўрт йили мобайнида Сурия араб инқилобларининг тасаввурий етакчилигидан мусулмон олами учун нафратланиш обектига айлангани ҳам, умуман олганда, Ғарбга маъқул бўлмоқда.
Суриялик исёнчи мухолифат заифлашган. Исёнчиларга қарши нафақат Эрон, Ҳизбуллоҳ ва Россия курашяпти, балки сирли ҳамма жойда тақиқланган ИШИД ҳам уларга қарши.
Сурия уришининг иштирокчисига айланган Россия, октябр ойи давомида Туркиянинг ғазабини келтириш бўйича барча ҳаракатларни фаоллаштирди.
Аслида, Канада ёки Австралия Порошенко таклифи билан Киевда ўзларининг 50 та самалётини жойлаштириб, Донецк ва Луганскни бомбордимон қилганида Москванинг қанчалик ғазабга тўлишинни тасавввур қилиб кўрингчи, Россия Туркияга нисбатан худди шундай тактикани қўлламоқда.
Россия самалётлари Туркиянинг ҳудудларига бир неча марта бузиб кирган. Буни Россия ҳам тан олади. Туркияда уриб туширилган дрон ҳам Россияники экани айтилади. Россия ИШИДни бомбардимон қилаётганини айтса ҳам, Ғарб ва исёнчиларга тегишли ресурслар Россиянинг Асадга қарши бўлган мухолифат ҳудудларини, шифохона, мактаб ва бозорларни бомбардимон қилаётгани ҳақидаги далил-исботларини келтирмоқдалар. Украина конфликтида Россия ДНР ва ЛНР ни қўллаб қуватлаётганидек, худди шунингдек Туркия суриялик туркманларни ўз ҳимоясига олган. Россия эса, уларни бомбардимон қилиб ташламоқда.
24 ноябр куни Туркия Россиянинг самалётини уриб туширди ва истар-истамас янги ҳосил бўлган энг сўнгги тўқнашувнинг асосий тарафига айланди.
Бир неча кун ўтиб, Исроил Россия самалёти уларнинг ҳудудига ҳам адашиб кириб қолган, ва уни уриб туширмагани, чунки бу нормал, яъни бўп-турадиган нарса эканига катта урғу бериб, баёнат тарқатди. Яъни, Россия Туркияга ўхшаб самалётларни уриб туширадиган душманимиз эмас, деб бир нарсаларга шаъма қилди. Демак у Россия дўсти бўлса, Туркия душман бўлар эканда. Демак, яна бир душман.
Туркиянинг ички душманлари ҳам бор, булар қуролланган курд исёнчи гуруҳларидар. Курдлар эса АҚШ, Россия ва Исроил билан яқин алоқада. Бунинг исботи ўлароқ, яқинда Туркия матбуоти курд жангариларининг юқорида саналган давлат мулозимлари билан ёзишган ёзишмаларини нашр қилди.
Россия телевиденияси Туркияни НАТОга аъзолиги учун ёмонотлиқ қилаётганида курд террорининг калити АҚШ қўлида экани ҳеч кимнинг ҳаёлига ҳам келаётгани йўқ.  НАТО аъзоси ва ўзининг энг яқин иттифоқчисига қарши АҚШ шундай услуб қўллаётганидан ҳеч ким ҳайрон қолмяпти.
 Россия Суриянинг бевосита Туркия билан чегарадош қисмида жуда фаол ҳаракат қиляпти. Самолёти уриб туширилишидан олдин бўлганидек, ундан кейин ҳам Башшар Асадга қарши курашаётган исёнчилар ва туркоманлар мавқеларига ҳужум қиляпти. С400 ракетасини жойлаштириб, туркларга қарши тарғиботни авж олдиряпти, ҳатто Туркияни террорчилар билан ҳамкорликда ҳам айблаяпти.
Уруш тилида буни casus belli – урушга баҳона излаш деб айтилади.
Туркияга қарши коалицияда Россия билан бирга Эрон, Ироқ ва Ҳизбуллоҳлар ҳам бор.
НАТО ҳам ўзини шубҳали тутмоқда. 2012 йили Туркияга ўрнатилган Patriot комплексини 2015 йили ёзда ошкора тарзда Сурия чегарасидан олиб чиқди.
АҚШ ҳудди масҳара қилаётганидек ИШИдга қарши курашиш учун 50 та денгиз пехотачиларни юборишини эълон қилди.
Шу тарзда Сурия эмас, балки Туркия “душманлар қуршовида” қолиб кетди.
Эрдўғаннинг Туркияси – “араб инқилоблари”да мағлубиятга учраган ва Ғарб учун ёқимсиз бўлган, Яқин Шарқдаги у ёки бу турдаги “сиёсий Ислом” мавжуд бўлган энг сўнгги мамлакатдир.
Албатта, Туркияда демократия, сайловлар, партиялар ва эркинликлар бор, бироқ Ғарб нуқтаи назарида “исломийлашиш” орқтичадир.

Туркиянинг исломийлашуви нима дегани?

Президент ва Бош Вазир ибодатда эканини яширмайди, диндошларини қўллаб-қувватлайди, мусулмонларни ҳаяжонга соладиган барча масалалар ҳақида ўз муносабатларини билдиришади, Фаластинни очиқчасига қўллаб-қувватлайди.
Туркия биринчи ва иккинчи Чечен уриши, Сурия қочқинларини қабул қилди ва Шимолий Кавказдан паноҳ истаб борган барча мусулмонларга давлат ва муҳими инсонийлик жиҳатидан ҳам қўлидан келган барча ёрдамини берди.
Баъзи истиснолар бўлмаса, Туркия ҳеч қачон қочқинларни қайтариб бермайди. Россияга айнан шу нарса ёқмас эди.
Туркия Қримнинг Россияга қўшилишини қабул қила олмаслигини ҳам эълон қилиб қўйган. Баъзи депутатлар Қрим Россияга қўшилганидан сўнг қрим тоторларининг ҳолатини ўрганиб, улар орасида ҳибсга олинишлар, ўғирлаб кетишлар ва бошқа босим кучайгани ҳақида баёнот беришди. Туркияда қрим тоторларнинг мажлислари ўтказиб турилади, Эрдўған эса Россия ва Қримга кириши тақиқланган Мустафо Жамил ва Руфат Чубаровнинг бемалол қабул қилади.
Буларнинг барчаси Россия ҳукуматининг ғазабига сабаб бўлди – мана энди Россия очиқчасига Туркияни қандайдир шубҳали “исломлаштириш”да айбламоқда. Бунгача бунга ўхшаш ҳеч қандай айбловлар бўлмаган эди.
Туркияда ҳеч қачон ҳеч қандай мажбурий “исломлаштириш” бўлган эмас. Бироқ Ғарбга муртак ҳолатида бўлса ҳам “сиёсий Ислом” бор бўлган мамлакатлар керак эмас.

Эрдўған ўзи нималар қилиб қўйди?

Кемал даврида бузиб ташланган ҳар бир қишлоқдаги масжидларни қайта қурди. Унинг иқтидорга келиши билан ҳижобга бўлган тақиқ бекор қилинди, турк қизлари, аёллари энди рўмоллари билан давлат муассасаларида бемалол юра оладилар.
Бироқ буларнинг ҳаммаси Ғарбда ҳам бор ва бу қандайдир алоҳида ортиқча ташвиш уйғатаётгани йўқ.
Эрдўған бир неча марта фаластинликларни қўллаб-қувватлади. Турк шифокорлари Ғаззо секторида ишлашди. Турли хил фондлар орқали фаластинликларга дори-дормон, қурилиш моллари, таълим ва саломатлик бўйича инсонпарварлик ёрдамларини етказиб беради. 2010 йили Туркия қамал қилинган Ғаззога “Озодлик флотилияси”ни юборди. Фаластинлик собиқ махбусларнинг аксари Туркияда бошпона топишди.
Бироқ Ғарбда ҳам Фаластинни қўллаб-қувватлаётган сиёсатчилар бор.
Эрдўған Мисрдаги Сиси бошчилигидаги давлат тўнтаришини қўллаб-қуватламайди, унинг легитимлигини шубҳа остига олди, “иҳвон” аъзоларига ўқилган ўлим ҳукмларларини танқид қилди ва доим шу масалаларни кўтариб туради.
Бироқ, Ғарбда ҳам айнан шу мавқеда турадиган сиёсатчи ва турли хил ташкилотлар бор.
Ғарб бундай мураккаб ва кўп қиррали Эрдўған Туркиясининг муросага келмайдиган рақиби қилиб ўзининг иродаси ёки умуман иродасисиз Россияни тайин қилишни режа қилганга ўхшайди.
Айнан, Эрдўған даврида Туркия турли хил оқим ва йўналишдаги барча ўз юртидан қувилган мусулмонлар учун бошпана топиладиган, шартли равишдаги йиғилиш нуқтасига айланди.
Ушбу кўп миллионли мусулмонларнинг интернационали Туркия ҳудудида ўзаро бир-бирлари билан урушмаслик бўйича қандайдир тақиққа амал қилиб келяпти.
Урушгинг келяптими – ана Сурияга бор. Туркия эса тинчлик макони. Айтишларича, ҳужум қилмаслик ҳақидаги ёзилмаган келишувга барча амал қилар экан, хатто ишидчилар ҳам. Бироқ бу келишувга курд террорчилари амал қилмас экан.
Мана энди Ғарб Россия билан биргаликда мусулмонлар учун тинчлик жойи бўлган ҳудудни “исломчиларга” қарши курашиш майдонига айлантирмоқчи.
Ҳозирча бу қарама-қаршиликни кескинлаштирмай орқага қайтиш мумкин.
Туркияда норозилик кайфиятларини баъзи бир ОАВлари ва бир икки ижтимоий тармоқларгина қўзғамоқда. На сайёҳлар, на Туркияда яшовчи россияликлар, на Туркиядаги ўз бизнеси ва кўчмас мулкига эга тадбиркорлар ўзларида давлат ва жамиятнинг босимини сезгани йўқ. Ҳозирча...
Россияда эса буларнинг акси, яъни ОАВларида Туркияга қарши тарғиботлардан ташқари конкрет ҳаракатларга ҳам ўтишди.
Краснодардаги кўргазмага келган 39 та турк бизнесмени қўлга олиниб, мамлакатдан бадарға қилинди. Самара ва Обнинскда куч ишлатиш тизимлари турк талабаларини ҳибсга олиб, улар яшайдиган жойларда тинтувлар ўтказди. Қурилиш жойларида турк ишчилари калтаклангани ҳақида хабарлар бор. Аралаш оилалардаги эркакларни мамлакатдан бадарға қилиниши осон бўлиш учун катта жарималар қўлланилди.
Визасиз режимни бекор қилиниши, чартер парвозлар, Туркия сайёҳатига чек қўйиш, турли хил соҳадаги ҳамкорликларни тугатилиши – озиқ-овқат махсулотларидан бошлаб, қурилиш молларигача чек қўйиш ҳақидаги фармон билан ўтган хафта якун топди.
Ҳар икки мамлакатдаги “гаров”дагиларнинг диққати турличадир. Россияда 90 мингдан 200 минггача Туркия фуқаролари истиқомат қилишади. Туркияда яшаётган Россия фуқароларининг нуфузи эса 50 мингдан 1 миллионгача экани айтилмоқда. Аниқроғи уларнинг сони 100-200 минггача бўлса керак.
Булардан ташқари, турли ҳисоб-китобларга кўра, 1990 йиллардан бошланган Кавказ уришларидан қочиб борган 200-250 мингга яқин муҳожирлар бор. Булардан ташқари  XIX асрлардаги Кавказ урушларидан қочган муҳожирларнинг авлодлари ҳам бор.
Адигейлар 1,3 миллион, вайнахлар эса – 110, авар ва Доғистоннинг бошқа халқлари 100 минг, қрим тоторлари эса 150 мингга яқин экани айтилади.
Туркияда Москвага атом бомбасини ташлаб юборишга чақирадиган Жириновсийга ўхшаган арбоблар йўқ ёки Астрахон ёки Қозонни қайтаришга чақириқлар ҳам эшитилмаяпти.
ОАВларидаги Туркияга қарши тарғибот жазавасини миллиондан ошиқ россиялик мусулмонлар, балки нафақат мусулмонлар балки жуда кўпчилик ортиқча хурсандсизлик билан кузатиб бормоқда.
Масала шуки, агар Суриядаги қопқондан ҳеч ҳам қутилиш иложиси бўлмаса, унда бу қопқон фақат Туркия учунми ёки Яқин Шарқ драмасидаги барча иштирокчилар учунми, шуни билиб қўйишимиз керак бўлади.

Надежда Кеворкованинг мақоласи асосида
Абу Муслим тайёрлади

back to top