Мусулмон маҳкум ҳалол таом учун курашмоқда

АҚШнинг Орегон штатида мусулмон маҳкум ўз эътиқодига мос равишда овқатланишига рухсат берилмагани боис штат жазони ижро этиш муассасаси раҳбари ва ходимларини судга берди.
Асли Туркиялик АҚШ фуқароси бўлган 29 яшар Рашид Қамбарнинг даъвосига кўра, у бир неча бор қамоқхона ошпазлари вегетариан таомларни тайёрлашда чўчқа гўштига ишлатган пичоқдан фойдаланишганига гувоҳ бўлган. Шу боис у вегетариан таомларини тановул этишни тўхтатган ва кошер (яҳудийларга хос) таомларини ейишга рухсат сўраган. Бироқ қамоқхона маъмурияти у яҳудий эмаслигини инобатга олиб сўровини рад этган. Шу сабаб мусулмон маҳкум АҚШ Конституциясининг 1 ва 14 тузатишлари бажарилишини талаб қилиб ўзига ҳалол ёки кошер таомлар берилишини сўрамоқда.