Исроил касалхонаси фаластинликни даволашдан бош тортди

Исроил касалхонаси фаластинликни даволашдан бош тортди

Фаластинлик бир оила бошлиғи қурилишда жароҳат олгач, Бейлинсон касалхонасига олиб келинди. Аммо у ердагилар беморни даволашдан бош тортишди.

Шу сабабли унинг яқинлари Исроил ҳукумати устидан судга ариза бердилар. Шифокорлар рамаллоҳлик 56 яшар Моин Ҳожанини, аҳволи оғирлигига қарамай, Наблус шаҳридаги касалхонага юборишди. У ерда дори-дармонлар йўқлиги боис, бемор икки кундан кейин вафот этди. Фаластинлик оиланинг манфаатларини ҳимоя қилаётган адвокат Песах Стамлернинг сўзларига кўра, Бейлинсондаги шифокорлар ҳаддидан ошиб, касални муқаррар ўлимга маҳкум этишган. Ҳожанинг фарзандлари эса отасига тиббий ёрдам кўрсатиш ўрнига уни бошқа касалхонага ўтказган шифокорларни касбий масъулиятсизликда ва инсон ҳаётига нисбатан бепарволикда айблашмоқда.

back to top