Марокашда ярим асрдан бери илк бор қор ёғди

Марокашда 50 йилдан бери биринчи марта қор ёғди. Мамлакат метеорология марказининг хабар беришича, Шимолий Европадан келган совуқ ҳаво оқими қор ёғишига сабаб бўлган. Ҳаво ҳарорати –1 гача тушиб кетишига қарамай, марокашликлар қордан баҳраманд бўлиш учун кўчаларга чиқишди.