ЕИ Фаластинга $53 млн ажратишга ваъда берди

ЕИ Фаластинга $53 млн ажратишга ваъда берди

Европа иттифоқи фаластинликларга €42,5 ($53 млн) миқдорида моддий ёрдам ажратишини эълон қилди.

Брюссел АҚШни якка ҳолда Исроил ва Фаластинни яраштиришга уринмасликка чақиргач, шундай баёнот янгради. ЕИ бундай уринишлар муваффақиятсизлик билан тугашидан огоҳлантирди.
«Музокаралар учун ҳар қандай асос кўп томонли бўлиши ва бу жараён барча томонларни қамраб олмоғи керак», деди ЕИнинг ташқи сиёсат бўйича раҳбари Федерика Могерини.
Унинг шарҳлари Фаластинга ёрдам ишларини мувофиқлаштирувчи халқаро қўмита мажлисида янгради. Мажлисда Исроил ва Миср ҳукуматлари вазирлари, шунингдек, Фаластин вазири ва АҚШдан олиймақом вакил иштирок этди.

back to top