Стюардессаларга ҳижоб кийиш шарт қилиб қўйилди

Стюардессаларга ҳижоб кийиш шарт қилиб қўйилди

Индонезиянинг ярим мухторият ҳудуди бўлмиш Ачех вилоятида маҳаллий аэропортга келган самолётлар экипажлари учун дресс-код (кийилиши лозим бўлган либослар рўйхати) жорий этилмоқда.

Ҳудуд ҳукумати Garuda Indonesia номли миллий авиаташувчини ва бошқа авиакомпанияларни, жумладан, AirAsia ни ҳам Ачехга келаётган рейслардаги стюардессалар ҳижоб ўраши шартлиги ҳақида огоҳлантирди.
«Барча стюардессалар шариат қонунларига кўра жилбоб (ҳижоб) ўрашлари керак», – дейилади маҳаллий ҳокимиятнинг мактубида. Бу ҳақида Al Jazeera канали маълумот тарқатган.
Янги қоидалар рейслар экипажларининг фақат мусулмон аъзоларига нисбатан қўлланади.
«Экипаждаги муслималар албатта ҳижоб ўрашлари керак, муслима бўлмаганлар эса сипо форма кийишлари лозим», – деди Rayani Air авиакомпанияси директори Жаъфар Замхарий.
Таъкидлаш жоиз, Ачех вилоятида қонунлар шариат асосида ёзилган ва амал қилади.

back to top