Германия: Фаластин давлати бўлмас экан, Қуддусда ҳеч қандай элчихона очмаймиз

Германия: Фаластин давлати бўлмас экан, Қуддусда ҳеч қандай элчихона очмаймиз

Исроилликлар ва Фаластинликлар икки халқ учун икки давлат ҳақида келишувга эришмагунча, Германия ўз элчихонасини Тел-Авивдан кўчирмайди, деди Германия ташқи ишлар вазири Зигмар Габриэл Тел-Авивдаги Миллий хавфсизлик тадқиқи институда бўлиб ўтган анжуманда.

«Германия ўзининг Исроилдаги элчихонасини Қуддусга кўчиришни сабрсизлик билан кутмоқда, фақат Қуддус икки давлатнинг пойтахти бўлган тақдирдагина», – деди Габриэл.
Германия ташқи ишлар вазири «ҳар икки давлатнинг ҳам Қуддусга интилиши қонуний асосга эга» деди ва ечим фақат музокаралар йўли билангина топилиши мумкинлигини таъкидлади.
«Ўйлаймизки, бу қадам 1967 йилгача бўлган чегаралар доирасида икки давлатнинг мавжуд бўлишига олиб келади. Шунгача биз истило қилинган ҳудудларга доир халқаро ҳуқуққа бўйсунамиз», деди германиялик дипломат.

back to top