“muslimaat.uz”нинг ижодий сафари давом этмоқда

“muslimaat.uz”нинг ижодий сафари давом этмоқда

“muslimaat.uz” сайти ходималари Андижон сафаридан сўнг Наманганда ўз фаолиятини давом эттирмоқдалар. Барчалари астойдил ва жидду жаҳд билан ўз вазифаларини адо қилишяпти.

Улар пешма-пеш Наманган шаҳридаги “Ҳазрати Лангар” жоме масжидидаги Қуръон қироати мусобақасидан лавҳа ва хабарлар тайёрлаб, “muslimaat.uz” сайтига, “Фейсбук”даги ўз саҳифасига, “Телеграм” ижтимоий тармоғидаги “muslimaat.uz” ҳамда “Бинту Содиқ” каналларида бериб боришмоқда.

Шунингдек, уларнинг таркибидаги салавотчи қизлар ўзларининг ажойиб нашидлари билан йиғилганларни хушнуд қилмоқдалар.

“muslimaat.uz” сайти ходималарининг фаолиятини биз билан кузатиб боринг. Улар сизларга ажойиб хабарларни улашиш ниятидалар.

 

Зуҳрахон ҲАМДАМОВА

back to top