2018 йил Олимпиадасида кичик масждилар қад ростлайди

“Пхёнчханда бўлиб ўтадиган 2018 йил қишки олимпиадасида мусулмон спортчилар учун барча шароитлар яратилади.
Улар бемалол ва вақтида намоз ўқишлари учун 2018 йил февраль ойидан 2019 йил бошига қадар мусобақалар бўлиб ўтадиган ҳудудларда кичик масжидлар барпо этилади”, деб хабар беради Жанубий Кореянинг маданият ва туризм вазирлиги. “Ҳар бири 5-6 кишини сиғдира оладиган тўртта ибодатхона қурилади. Зарурат туғилса уларнинг сони ошиши ҳам мумкин”, деб айтди ташкилотнинг расмий вакили. Бундан ташқари, озиқ-овқатлар ишлаб чиқарувчи ва таъминотчиси бўлган Shinsegae корхонаси мамлакат мусулмон ташкилотидан ҳалол озиқ-овқатларни етказиб беришга руҳсат олди. У ўн мингдан зиёд спортчи, мураббий, маъмур, хизматчи ва ОАВ вакилларига ҳалол таомлар тортади. “Мусулмон спортчилар сони кўп бўлмаганига қарамай биз ҳалол таом масаласига жиддий эътибор қаратиб шу тариқа Ислом динига бўлган ҳурматимизни кўрсатяпмиз”, деб айтди Shinsegae вакили. Эслатиб ўтамиз, 2018 йил қишки олимпиада мусобақалари 9 февраль куни бошланиб унда 94 та давлат спортчилари иштирок этади.