Ироқда янги террористик гуруҳ пайдо бўлди

Ироқнинг Салоҳиддин вилоятида ҳукумат қўшинлари “Раййат ал Байда” (“Оқ байроқлар”) номли янги террористик гуруҳга қарши жанглар олиб бормоқда.
ОАВ лар хабар беришича, ташкилотнинг оқ байроғида шернинг боши акс эттирилган. Бу гуруҳ аъзолари Ироқ армияси томонида курашаётган шийа ҳарбий бўлинмаларига бир неча бор ҳужум уюштирган. Маълумотларга кўра, жангарилар Суриядан келган бўлиб уларнинг ҳарбий тайёргарлик ҳолати даражаси жуда юқори. Қурд ва араб ёлланма аскарларидан иборат бўлган мазкур гуруҳнинг сони 500 киши атрофида, деб хабар беради Yenicag.ru