Шайх Салмон Авда оиласига қўнгироқ қилди

Саудия Арабистонида ҳибсга олинган воиз Салмон Авда алоқага чиқиб ўғлига ўз соғ-саломатлиги ва омонлигини айтди. Абдуллоҳ Авда бу ҳақида ўз Твиттер саҳифасида ёзган, деб ҳабар беради “Исламология” телеграм канали. Эслатиб ўтамиз, саломатлиги ёмонлашгани боис январь ойининг ўрталарида Шайх қамоқхонадан шифохонага ўтказилганди. Бу воқеадан сўнг турли ҳил манбалардан воиз ўлганлиги тўғрисида хабарлар кела бошлаганди. Салмон Авда Қатар амири ва Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Мухаммад ибн Салмоннниг телефон мулоқоти ва ўзининг “Аллоҳ қалбларни бирлаштирсин” мавзусидаги ваъзи ижтимоий тармоқларда тарқагалгани ортидан 2017 йил сентябрь ойида ҳибсга олинган эди. Аввалроқ, халқаро инсон ҳуқуқларини химоя этувчи Human Rights Watch ташкилоти Саудия Арабистон ҳукумати машҳур ислом уламоси Салмон Авдани ҳеч қандай асосларсиз қамоқда ушлаб турганини иддао қилганди. Бундан ташқари, унинг қариндошларига қироллиқдан чиқишга тақиқ қўйилган бўлган.