Швеция роҳинжалар масаласи бўйича БМТ Хавфсизлик кенгаши мажлисини ўтказишга чақирмоқда

Швеция роҳинжалар масаласи бўйича БМТ Хавфсизлик кенгаши мажлисини ўтказишга чақирмоқда

Швеция Мянмадаги араконлик мусулсмонларнинг аҳволини муҳкокама қилиш учун БМТ Хавфсизлик кенгаши мажлисини чақиришни таклиф этади, деб ёзди ўзининг Facebook саҳифасида Швеция Ташқи ишлар вазири Маргот Валстрём.

Мажлисда роҳинжа қочқинларининг аҳволи ва уларни ватанига қайтариш масалалари кўриб чиқилади, деди вазир.
БМТ ХКнинг муваққат аъзоси сифатида Швецария Мянмадаги аҳволга халқаро ҳамжамиятнинг эътиборини қаратиш борасида фаол иш олиб бормоқда, деб ёзади Валстрём.
1970 йиллардан бошлаб Мянмадаги роҳинжа мусулмонлари мунтазам равишда босим ва этник тозалаш шароитида яшаб келмоқда. Жами икки миллион нафар Мянма мусулмонларининг 80 фоизи қўшни мамлакатлардан бошпана топди.
Ҳозирги кунда Мянмада 300 минг мусулмон қолган, холос. Улар орасида ҳам ўн минглаб аҳоли қўшни Бангладешга қочиб ўтишни истайди.

back to top