Муаззинлар мусиқа билим юртларида тайёрланади

Муаззинлар мусиқа билим юртларида тайёрланади

Азонларнинг сифатини ошириш мақсадида энди тунислик муаззинлар Муҳаммад ал-Рашид номидаги Тунис мусиқа институтида таҳсил олади.

Дин ишлари бўйича вазир Аҳмад Арзумнинг сўзларига кўра, бундан мақсад азонлар Тунис анъаналарига ва юқори стандартларга мувофиқ ижро этилишини таъминлашдир.
Тунисликлар қадимдан маҳаллий муаззинлар ва қориларнинг маҳоратидан лаззатланиб келар эди, энди вазирлик ушбу анъаналарни ардоқлайдиган янги авлодни тарбиялашни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. «Биз Тунис анъаналарига кўр-кўрона ёпишиб олганимиз йўқ, шунчаки, тунисликлар азон ва Қуръон тиловатини тунислик муаззинлар ва қорилардан тинглаб лаззатланишини истаймиз», деди вазир ва Тунис «ҳар қандай услубдаги тиловатлар учун очиқ» эканини таъкидлади.
Аз-Зайтуна университети қошидаги диншунослик Институти директори Аль-Шади Шоронинг баёнотида айтилишича, «мусиқа ва фонетика мутахассислари иштирокида сўзларни тўғри талаффуз қилишга ўргатиш лойиҳанинг асосий мақсадидир».
Биринчи босқичда лойиҳа Туниснинг йирик масжидларини қамраб олади, кейин эса мамлакатдаги бошқа масжидларга ҳам ёйилади. Шу йўл билан азонларнинг айтилиши бир хиллаштирилади.
Муҳаммад ар-Рашид номидаги Тунис мусиқа институти («Рашидия») энг қадимий араб мусиқа мактабларидан биридир. У 1934 йилда тунис мусиқий меросини француз истилочиларидан асраш мақсадида ташкил этилган.

back to top