Белгиядаги мактабларда араб тилини ўқитиш таклиф қилинмоқда

Белгиядаги мактабларда араб тилини ўқитиш таклиф қилинмоқда

Француз тилида гапирувчи жамиятда араб тили дарсларини мактаб дастурларига киритиш таклифи Валлония-Брюссел федерациясининг давлат хизмати ва бюджет масалалари бўйича вазири Андре Флао томонидан илгари сурилмоқда.

Вазир ушбу масалани у марокашлик ҳамкасби билан муҳокама қилганини билдирди. «Марокашлик вазир Абдулкарим Бенатик билан музокараларимиз чоғида мен Валлония-Брюссел федерациясида араб тили дарсларини жорий қилиш заруратини таъкидладим. Бу ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатликда яшаш учун илк қадам бўлади», деди Флао «Риа-Новости»га.
Эслатиб ўтамиз, ҳозир Бельгия аҳолисининг 7 фоизи мусулмондир. Мусулмонларнинг катта қисми Брюсселда (23,6%), Фландрияда (5,1%) ва Валлонияда (4,9%) истиқомат қилади.

back to top