Мусулмонларга қарши бўлган партиянинг аъзоси Исломни нега қабул қилганини айтди

“Германия учун альтернатива” (AfD) аксилислом партиясининг аъзоси Артур Вагнернинг Исломни қабул қилишининг асосий сабабларидан бири бир жинслиларни никоҳига расман руҳсат берилиши бўлди, деб хабар беради aboutislam.
Тақводор насоро ва маҳаллий протестант черковининг фаоли бўлган жаноб Вагнер: “Черков жуда ўзгариб кетди. Мен унинг қонун-қоидаларини тушунмай қолдим” деб айтди. У протестант роҳибларининг Берлинда ўтказилган бесоқолбозлар намойишида иштирок этганлиги қаттиқ норози бўлган. “Ахир у ерда болалар ҳам бўлган. бундай қилиш асло мумкин эмас” дейди у. Ахмад исмини олган жаноб Вагнер олдинги ҳафта оммавий ахборот воситалари орқали Исломни қабул қилганлигини кенг оммага ошкор этгач, унинг партиядошлари гаранг ҳолатга тушиб қолишди. Аммо уларнинг эътирозига қарамай у сиёсатда қолмоқчи. “Партия ва немис мусулмонлари ўртасида кўприқ қуриш истагидаман” деб қўшимча қилди Ахмад. Маълумот учун: ҳозирги кунда Германияда 3,8 – 4,3 миллион атрофида мусулмонлар истиқомат қилади. Улар қонунни ҳурмат ва унга риоя қиладиган жамият аъзоларидир.