Буюк Британия ташқи ишлар вазирлигининг барча ходималари ҳижоб ўрашди

Буюк Британия ташқи ишлар вазирлигининг барча ходималари ҳижоб ўрашди

Ислом аҳкомлари ва арконларига ҳурмат кўрсатиш ва муслима аёллари билан бирдам эканликларини кўрсатиш мақсадида Буюк Британия ташқи ишлар вазирлигининг юқори мартабали мулозимлари ўз ходималарига бир кун давомида ҳижоб ўраб юришни таклиф қилишди.

Халқаро ҳижоб куни муносабати билан бошига рўмол ўраган вазирлик ишчилари муслима аёлларига қирганидан беҳад хурсанд бўлдилар, деб ҳабар беради The Daily Mail. Аммо вазирлик ташаббусига қарши чиққанлар ҳам бўлди. Хусусан, депутат Эндрю Бридженга кўра, Халқаро ҳижоб кунини нишонлаш солиқ тўловчиларни пулини кўкка совуришдир. Буюк Британияда яшовчи Эронлик муҳожирлар эса  рўмолни “зулм тимсоли” деб аташди.

back to top