Мусулмон ўспирин дунёнинг энг ақлли боласи бўлди

Малайзияда бўлиб ўтган Intelligent Mental Arithmetic International Competition халқаро мусобақасида қатнашган Мисрлик 13 яшар Абдураҳмон Ҳусайн ғолиб бўлиб жаҳоннинг энг ақлли ўспирин номини олди, деб хабар беради ummamag.kg. Дунёнинг 70 та мамлакатидан келган 3 мингдан зиёд қатнашди. 7-14 ёшликлар тоифасида ўзини синаб кўрган Абдураҳмон калькуляторсиз 8 дақиқа ичида 320 та ўта мураккаб арифметик мисолларни ечишга муваффақ бўлди.