Юртдошларимиз хайрли ишга қўл уришди

Тошкентлик бир гуруҳ саҳоватпешалар ҳар ҳафта муҳтожларга озиқ-овқат улашиб келмоқдалар.
Ушбу хайрли лойиҳани улар “Саҳоват” деб номлашди. Мазкур гуруҳнинг саъй-ҳаракатлари бизнинг халқимиз ён-атрофдагиларга нисбатан ўзининг раҳм-шафқати, ҳамдардлиги, бефарқ эмаслиги билан доимо ажралиб туришини намоён қилади. Ушбу хайрия ташаббускорларини Аллоҳ таоло қўллаб-қувватлашини ва сафларини кенгайтиришини тилаймиз. Муҳтож инсонларган нисбатан кўрсатиладиган бу каби меҳр-саҳоват ҳеч қачон ортиқча бўлмайди.