Мянма ҳарбийлари роҳинжаларга қилган зулмлари учун жавоб беради

Мянма ҳарбийлари роҳинжаларга қилган зулмлари учун жавоб беради

Мянма ҳарбийларига мусулмонлар устидан қатлиом учун жиноий жавобгарлик хавф солиб турибди.

Бу ҳақида ушбу Осиё мамлакатининг ҳукумат амалдори маълум қилди.
Ўтган йилнинг сентябр ойида Инн Дин қишлоғида роҳинжа миллатига мансуб 10 та эркак ўлдирилганлиги факти аниқланган, қурбонларнинг жасадлари оммавий қабрларга кўмиб юборилган. Мусулмон эркаклар радикал буддистлар ва Мянма армияси аскарлари томонидан ўлдирилган.
Мянма ҳукумати вакили Хай Хтайнинг маълум қилишича, 7 аскар, 3 полициячи ва қишлоқда яшовчи 6 буддистга нисбатан «қонуний чора» кўрилади. Бу ҳақида Al Jazeera канали хабар тарқатди.
Ҳукумат ўлдирилган роҳинжалар «террорчилар» гуруҳи аъзолари эканини такрорлашдан тўхтамаяпти, шу сабабли маҳаллий буддистлар уларга қиличлар билан ҳужум қилганлар, аскарлар эса отиб ташлаганлар, дейилмоқда.
Аммо буддистлар ва мусулмонлар орасида воқеага шоҳид бўлганлар Reuters агентлигига тамомила бошқача гапларни айтганлар. Буддистларнинг сўзларига кўра, ҳеч қандай террор ҳужуми бўлмаган, ўлдирилган 10 эркак эса шунчаки зулмдан қўрқиб яшириниб турган эдилар.
Таъкидлаш жоиз, ушбу 10 жасад Мянма армияси сўнгги йиллар амалга оширган қирғинда тўкилган қонлар дарёсидан бир томчи, холос.

back to top