Жоҳил мусулмон ўспиринларига Қуръон ёдлашга ҳукм қилинди

Жоҳил мусулмон ўспиринларига Қуръон ёдлашга ҳукм қилинди

Ливанлик судья Жослин Матта уч мусулмон йигитни Қуръоннинг Биби Марям ҳақидаги сураларини ёдлашга ҳукм қилди, дея хабар бермоқда «Ал-Арабия».

Биби Марямни ҳақорат қилгани учун ливанлик уч йигит маҳкамага тортилди. Судья уларни қамоқ жазоси ўрнига Қуръоннинг «Оли Имрон» сурасини ҳамда яна бир неча сураларни ёдлашга ҳукм қилди. Шундай қилиб, суд ҳукмига кўра, судланувчилар юқорида тилга олинган сураларни ёдлаб беришгачгина озод этиладилар. Суд қарори Ливан жамоатчилиги томонидан олқишланди. Ҳатто бош вазир Саъд Ҳаририй ва собиқ бош вазир Нажиб Миқотий ижтимоий тармоқларда судьянинг доно қарорига тасанно айтди.

back to top