Абу Дабида индуистлар эҳроми қурилади

Абу Дабида индуистлар эҳроми қурилади

Эҳромни Ҳиндистондан келган мутахассислар қуришади. 2020 йилгача Абу-Дабида Яқин Шарқдаги биринчи индуистлар эҳроми қурилади.

«Русские Эмираты» нашрининг ёзишича, эҳром ичида ибодат зали, кўргазма хонаси, ўқув хоналари, шунингдек, болалар майдончаси, мавзули боғлар ва дўконлар бўлади. Эҳром барча дин вакиллари учун очиқ бўлади. Ушбу ибодатхона турли дин вакилларининг ўзаро тоқатлилик билан аҳил яшашлари тимсолига айланади, деб ишонмоқда маҳаллий маъмурият. Эслатиб ўтамиз, ҳозир БААда 3,3 миллион ҳиндистонлик яшамоқда.

back to top