Саудиялик аёллар илк бора жиноят қидирув билан шуғулланади
Саудия Арабистонида илк бора аёлларни ҳуқуқ-тартибот органларига терговчи лавозимига ишга олади.
Маълум қилинишича, хоҳловчилар жиддий танловдан ўтадилар ва спорт нормативларини топширадилар. Улар полицияга ва оилавий ярашувни назорат қилиш қўмитасига ишга қабул қилинадилар. Номзодларга қўйилаётган талаблар орасида олий ҳуқуқий маълумот шарти ҳам бор.
Аёл терговчилар жиноят ишларини олиб боришлари, суд ҳукмининг ижросини назорат қилишлари, шунингдек, маҳбусларнинг арзларини қабул қилиб уларга муносабат билдиришлари мумкин бўлади. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ саудиялик аёлларга автомобил ҳайдаш, спорт тадбирлари ва концертларга бориш, спортнинг қатор турлари билан шуғулланиш учун рухсат берилган эди.



