Америкалик республикачи мусулмонларни энг ёмон гуноҳларда айблади

Америкалик республикачи мусулмонларни энг ёмон гуноҳларда айблади

Америка мусулмонларининг салмоқли қисми яшайдиган Миннесота штатида Республикачилар партиясидан бўлган исломофоб фаол «Исломнинг таъсирини камайтириш ва йўққа чиқариш» мазмунида таклиф билан чиқди.

Исломофоб фаол Жефф Бауман ўз баёнотида «ҳеч бир исломий етакчи Республикачилар партиясининг сеъездида ёки тадбирларида сўзга чиқиш ҳуқуқига эга бўлмасин», деди.
Бауман, шунингдек, «Миннесотада Ислом дини таъсирини камайтириш ва йўққа чиқариш бўйича қонунчилик ҳамда таълим соҳаларида махсус дастурлар ишлаб чиқиш»ни талаб қилди. Бу ҳақида Huffington Post хабар бермоқда.
Бундан ташқари, у мусулмонлар ҳокимият тепасига келсалар, америкаликларни концлагерларга жўнатадилар, геноцид қиладилар ва фуқаролик урушини бошлайдилар, деди.
Республикачи ўз баёнотини Миннеаполисда бўлиб ўтган мажлисда тақдим этди.
Мусулмон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти бўлмиш Америка-Ислом муносабатлари бўйича кенгаш (CAIR)нинг бўлим мудири Жайлон Ҳусайн бошқа штатларда бу резолюция қабул қилинмаганини ва Бауман очиқ исломофоб руҳдаги ушбу баёнотини ҳеч қаерда ўтказа олмаслигини айтмоқда.

back to top