Фаластин АҚШ воситачилигидан воз кечди
Фаластин АҚШнинг Фаластин-Исроил музокараларида воситачилик хизматларидан воз кечади.
Бу ҳақида мухторият раҳбари Маҳмуд Аббос Россия президенти Владимир Путин билан учрашув чоғи айтган. Аббоснинг сўзларига кўра, АҚШ Яқин Шарқда «қалтис вазият»ни юзага келтирган, Фаластин-Исроил музокаралари истиқболларига эса умуман салбий таъсир кўрсатган. «АҚШ туфайли юзага келган бундай шароитда биз у билан ҳар қанда ҳамкорликдан воз кечишимизни маълум қиламиз, чунки биз унинг ишларига қаршимиз», деган Фаластин раҳбари.
Аббос, шунингдек, АҚШ ягона воситачи бўлмайдиган янги механизм яратиш лозимлигини таъкидлаган.



