Радикал яҳудийлар тарғиботи: «Араблар ва мусулмонларга ўлим!»
Радикал яҳудийлар фаластинликларнинг уйлари ва автомобилларига нафратли сўзларни ёзиб кетди.
Ушбу ҳодиса Иордан дарёсининг Ғарбий қирғоғида содир бўлди. Бу ҳақида «Анадолу» агентлиги Фаластин ҳукумати қошидаги Аҳоли яшаш пунктлари бошқармаси вакили Ҳасан Дагласга таяниб маълум қилмоқда.
Ҳасан Дагласнинг сўзларига кўра, бир гуруҳ яҳудий радикаллар фаластинликларнинг автомобиллари шиналарини тешиб, машиналарга «Арабларга ва мусулмонларга ўлим» деб ёзиб кетишган. Ҳодиса Жайб шаҳрида содир бўлган.
Исломофоблар шу билан кифояланмадилар. Яна бир гуруҳ радикаллар Наблус жанубидаги Аврета аҳоли яшаш пунктига кириб бориб, уйларнинг деворларига нафрат тўла сўзларни ёзиб кетди.
Манба: golosislama.com



