Туркия Ироқни тиклаш учун 5 млрд доллар ажратади

Туркия Ироқни тиклаш учун 5 млрд доллар ажратади

Бу ҳақида Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли ўзининг Twitter саҳифасида ёзиб қолдирди. Ироқни тиклаш бўйича халқаро анжуман натижаларига кўра шундай қарорга келинган, деб хабар беради «Анадолу».

Туркия Ироқни қўллашда давом этади, унинг Ироқ билан яқин қўшничилиги ва ишончли ҳамкорлиги бардавомдир, деб ёзган Човушўғли.
«Туркия 2004 йилдан бери Ироққа 500 миллион доллар миқдорида ёрдам кўрсатди. Бу маблағ Ироқ аҳолисига инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш ва уни тараққий эттиришга йўналтирилди. Туркия компаниялари бу мамлакатда умумий қиймати 25 миллиард долларга тенг лойиҳаларни амалга оширмоқдалар. Келажакда Туркия компниялари Ироқ иқтисодиётига беш миллиард доллар инвестиция киритишни мўлжалламоқда», – деди Човушўғли.
Бундан ташқари, вазирнинг сўзларига кўра, Туркия Ироқни ривожлантириш, унга инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш ҳамда шунга доир лойиҳаларга 50 миллион доллар ажратади.
Ҳозирча халқаро анжуманда иштирок этган давлатлар орасида Ироқ учун энг катта маблағни Туркия ажратди, деди Човушўғли.

 

Фото: Анадолу

back to top