Мусулмонни таҳқирлагани учун авиакомпания жавоб беради

Мусулмонни таҳқирлагани учун авиакомпания жавоб беради

АҚШда камситилишга дучор бўлган мусулмон Southwest Airlines авиакомпаниясини судга берди.

Хайриддин Махсумий 2016 йил ҳали Калифорния университетида талаба экан, Лос-Анжелесдан Оуклендга учиши керак эди. Парвозга бир неча дақиқа қолганда, йигит амакиси билан телефон орқали гаплашади.
«Жаноб Махсумий ўз жойини эгаллаши билан унинг олдига Southwest Airlines ходими ва полициячи келиб, уни рейсдан тушириб олишади, сўроқ ва тинтув қилишади, ҳамманинг олдида изза қилиб, самолётдан олиб қолишади», дейилади унинг номидан судга берилган аризада.
Авиакомпания ходимларининг Махсумийга алоҳида эътибор қаратишларига сабаб бир йўловчининг шикояти эди, у Махсумийни телефон орқали араб тилида гаплашяпти дея аэропорт ходимларига маълумот берган, шундан сўнг уни рейсдан тушириб олишган эди, деб хабар қилади Dallas News.
Асли ироқлик бўлган Махсумийнинг сўзларига кўра, ўша пайтда у амакиси билан телефонда БМТ собиқ бош котиби Пан Ги Мун билан учрашгани ҳақида гаплашаётган эди.
Мусулмон энди авиакомпаниядан кечирим сўрашни ва ҳамманинг олдида изза қилганлари учун товон тўлашини талаб қилмоқда.

 

Фото: usatoday.com

back to top